Лойиҳа ҳақида

Биз киммиз?

Мақсадимиз Ўзбекистонда закот тушунчаси, унинг қўлланилишини, аҳамияти ва бошқа маълумотларни тушунарли тарзда ёритиш. Закот тўловчиларга ўз мол-мулкларини тўғри ҳисоблашда ва ўз вақтида тўлашда ёрдам бериш.

Лойиҳа ҳақида

Бизнинг жамоа

Жамоамиз ислом молияси соҳасида етарлича тажрибага эга бўлган мутахассислардан ташкил топган.

Хондамир Нусратхўжаев
Хондамир Нусратхўжаев
Музаффар Ҳусниддинов
Музаффар Ҳусниддинов
Музаффар Назиров
Музаффар Назиров
Абдуллоҳ Шамсутдинов
Абдуллоҳ Шамсутдинов
Лойиҳа ҳақида
Лойиҳа ҳақида

Назорат ҳайъати

«Закотим» лойиҳаси шаръий, ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан Ўзбекистондаги уламолардан иборат ҳайъат томонидан назорат қилинади.

Ҳайъат аъзолари

Ҳайъат аъзолари «Закотим» лойиҳасига ўзларининг билим ва тажрибалари орқали ёрдам бериб келмоқдалар.

Муҳаммад Айюбхон Ҳомидов
Муҳаммад Айюбхон Ҳомидов
Мубашшир Аҳмад
Мубашшир Аҳмад
Яҳё Раззоқов
Яҳё Раззоқов

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг хулосаси

Лойиҳа ҳақида

Кўп бериладиган саволлар

Закот исломнинг беш устунидан бири бўлиб, мусулмонлар бажарариши лозим бўлган фарздир (у на ихтиёрий садақа ёки солиқдир). У ҳар қамарий йилда шахс бойлигининг 2.5% миқдорида (баъзи ҳолатлар бундан мустасно) берилдиган тўловдир. Закотнинг асосий мақсадларидан бири – шахснинг ўз нафсини идора қилиш ҳамда илоҳий тартибни ўз нафсидан юқори қўйишни машқ қилиш билан бир қаторда – бадавлат кишиларни нопок мулкдан ва гуноҳдан сақлашдир.

Бир шахснинг закот тўлаши учун қуйидаги барча шартлар бўлиши/бажарилиши лозим:

1. Шахс – мусулмон, балоғатга етган, оқил ва ҳур бўлиши керак.
Ушбу шахс ҳожати аслиядан (кийим-кечак, озиқ-овқат, уй-жой, уй-рўзғор анжомлари, идиш-товоқлар, автомобиллар ва h.k.) ортиқча мол-мулкка (нисобга) тўлиқ эгалик қилиши керак.

2. Тўлиқ мулкка эгалик қилиш деганда шахснинг у мулкка конструктив, қонуний тарзда эгалик қилиши ҳамда шу билан бирга у мулкни истаганича тасарруф қилиш жумладан исталганда сота олиши тушунилади.

3. Ушбу шахс – нисобдан ортиқ мулкка тўлиқ бир қамарий йил эгалик қилиши керак (Ҳавл).

4. Мулк феълан ва тақдиран ўсувчи бўлиши керак (мисол учун олтин, кумуш, чорвадорлик каби даромад олиш мумкин бўлган фойдали мол-мулк).

5. Ушбу мулк қарздан ҳоли бўлиши керак

Қуръонда зикр қилинганидек, закот берилиши мумкин бўлган саккиз тоифа мавжуд:

1. Фақир-камбағаллар: Бойлиги аслий эҳтиёждан ортиқ, лекин нисоб миқдоридан паст бўлганлар.

2. Мискинлар: ҳеч қандай бойликка эга бўлмаган ўта камбағал одамлар.

3. Закот омили – закот йиғувчилар

4. Қалби улфат қилинадиганлар тоифаси – Исломга киришдан ёки Исломда собит бўлишидан умид қилаётган кишилар ҳамда Ислом йўлида хизмат қилаётганлар. (Ҳозирги кунга тўғри келмайди, чунки бундай кишиларни топиш ишлари ҳукумат даражасида амалга оширилиши керак)

5. Қуллар тоифаси (Ҳозирги кунда амал қилинмайди)

6. Ибн сабил тоифаси – мусофирликда қийин аҳволга тушиб қолган киши

7. Қарздорлар тоифаси – қарзлари мол-мулкидан ортиқ бўлган ёки соф активлари нисобга етмаган шахс.

8. Фисабилиллаҳ тоифаси – Аллоҳнинг йўлида ўз юртиддан узоқда бўлганлар, жумладан, илми толиблар ёки Ҳажда адашиб қолган муҳтож кишилар.

Нисоб – бу мулкнинг энг кам миқдори бўлиб, ундан ошганда унинг эгасига закотни фарз қилади.

Турли хил активлар учун турлича нисоблар мавжуд. Масалан, пулга нисоб 85 грамм олтин.

Закот, вожиб бўлганидан кейин имкон қадар қисқа вақт ичида берилиши керак, зеро вафот этиб қолса, ўз мажбуриятини бажармасдан вафот топган бўлади.

Закот фарз бўлиши учун мол нисобга етган ҳолда бир йил муддатда нисобдан камаймай туриши керак. Ҳанафий мазҳаби бўйича, йилнинг боши билан охирида нисобга етган бўлса, етарли.

Йўқ. Закот тўловини кечиктириш гуноҳ чунки бу мулк эгасининг мулки эмас балки муҳтожларнинг ҳаққи ҳисобланади. Закот тўлов куни келганда уни кечиктирмасдан тўлалигича тўлаш керак. Фавқулодда ҳолатлар ёки шаръий узрли сабаблар ҳолати бундан мустасно.

Лойиҳага қўшилиш