Рум сураси, 39-оят Закот беринг, ўзингиз учун қилган яхшиликларни Аллоҳнинг ҳузурида топасиз Закотни ҳисоблаш Аллоҳнинг Юзини — розилигини истаб ато этган закотларингиз — ана ўша (закот бергувчи кишилар ажру-савобларини) бир неча баробар қилиб олгувчилардир. Закот қўлланма
Закот нима?
Закот – исломнинг беш устунидан бири бўлиб, мусулмонлар бажариши лозим бўлган фарздир. Закотнинг бир қатор индивидуал ва ижтимоий мақсадлари бўлиб, асосий урғу мусулмонлар орасида нафсни идора қилиш ва жамиятда бойликни адолатли тақсимланишига қаратилган.
Нисоб миқдоридан ошган мулк умумий суммасининг 2,5%и закот учун фарз бўлади. Ҳозирда нисоб миқдори 595 гр. кумуш ёки 85 гр. олтин сифатида белгиланган.